Кириш Регистрация
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

"Ливерпуль" "Спортинг" футболчиси учун "Манчестер Юнайтед" билан курашади

Баҳо:
+ | -

Лиссабоннинг "Спортинг" клуби марказий ҳимоячиси Гонсалу Инасиуга "Ливерпуль" қизиқиш билдирмоқда.

Аввал хабар қилинганидек, 22 ёшли футболчига Англиянинг яна бир гранди "Манчестер Юнайтед" даъвогарлик қилмоқда. Football Insider хабарига кўра, "Ливерпуль" Инасиу учун курашда "қизил иблислар" билан рақобатлаша олади, улар январда футболчини сотиб олишни ўйламоқда. Яқинда португалиялик футболчи "Спортинг" билан шартномасини 2027 йилгача узайтирди - шартномада товон пули 60 миллион еврони ташкил қилади.

Гонсалу Инасиу жорий мавсумда Лиссабон клубининг 9та учрашувида иштирок этди. Transfermarkt экспертлари ҳимоячининг нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 08:11, 08.10.2023.
Ўқилди: 1116 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.