"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти "Осасуна"га қарши ўйинда Жуд Беллингемнинг ўйинини юқори баҳолади.
Англиялик ярим ҳимоячи дубль қайд этди ва “Лос Бланкос” 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
“Реал Мадрид мухлислари Беллингемга эга бўлишдан жуда бахтиёрлар. Мураббий сифатида мен ҳам жуда хурсандман. У билан барчамиз жуда хурсандмиз.
Белгиланган позицияга эга бўлган ўйинчини ўрганиш осон, лекин Жуд жуда ҳаракатчан. Унинг жисмоний фазилатлари унга кўп ёрдам беради.
Беллингем барчамизга унинг атиги 20 ёшда эканлигини унутгизиб юборди. У жуда етук ва тез ўрганади. Ҳозир у лаҳзадан завқланмоқда", - дея Анчелотти сўзларидан иқтибос келтиради Madrid Zone.