"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоасининг "Брентфорд" устидан қозонилган иродали ғалабаси (2:1) ҳақида фикр билдирди.
"Енгиллик. Бутун мавсум давомида биз ўйинни яхши бошлаймиз, лекин кейин содир бўлмаслиги керак бўлган хато натижасида гол ўтказиб юборамиз. Биз ўзимизга ишонишда ва курашишда давом этдик, бунинг учун биз мукофот олдик.
Ҳали яхшилашимиз керак бўлган нарсалар кўп. Устунлик қилаётган ҳолингизда доимо гол ўтказиб юбора олмайсиз. "Умид қиламанки, бугун жамоани қайта ишга туширишга имкон берадиган бурилиш нуқтаси бўлади", - деди тен Хаг.