Лондоннинг "Арсенал" жамоаси бош мураббийи Микель Артета "Манчестер Сити" устидан қозонилган ғалабадан сўнг журналистларга шундай деди.
"Мен жуда фахрланаман. Биз бу ўйинда қийинчилик кўрдик, аммо ғалаба қозондик, бизда керакли футболчилар бор. Ўйлайманки, бу жамоа ва жамоатчилик учун катта ғалаба. "Сити" бизга кўп муаммоларни берди, лекин биз уларга ҳам муаммоларни яратдик. Менга бизнинг жасоратимиз ёқди", - дея Артета сўзларини келтиради BBC Sport.
Кейинги турда “Арсенал” “Челси” билан куч синашади.