"Интер" қишки трансфер ойнасида ҳужумчини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. La Gazette Dello Sport ўз саҳифаларида хабар беришича, “нерадзуррилар”да иккита номзод бор – “Порту”дан Меҳди Тареми ва “Челси”дан Армандо Броя.
31 ёшли Тареми нуфузли Transfermarkt портали мутахассислари томонидан 18 миллион еврога, 22 ёшли Броя эса 28 миллион еврога баҳоланмоқда.
Қайд этилишича, "Челси" январь ойида Брояни ижарага қўйиб юбориши мумкин.