Амстердамнинг "Аякс" клуби собиқ футболчиси Роналд де Бур ички чемпионатда кетма-кет учта ўйинда мағлубиятга учраган ва ҳозирда бош мураббийни истеъфога чиқаришга тайёр бўлган клубнинг бугунги муаммолари ҳақида жуда қаттиқ гапирди.
"Сиз жуда кўп кичик ўйинчиларни жалб қилиб, улар ўйнайди деб ўйлай олмайсиз. Сиз ахлатдан конфет ясай олмайсиз. Мен бу жамоадан жуда хавотирдаман, ҳаммаси қандай якунланишини билмайман", - деди де Бур ITASportPress нашрига.
Нидерландия чемпионатининг навбатдаги турида “Аякс” сафарда “Утрехт”га қарши баҳс олиб боради.