Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Ўзгараётган «Ливерпуль»

Баҳо:
+ | -

Ёзда «Ливерпуль» жиддий ўзгарди ва омадсиз ўтган мавсумдан сўнг ўзига кела бошлади. Қуйида Юрген Клопп жамоасини қайта қуриш натижаларини баҳолаймиз.

Ўрта чизиқни янгилаш натижа беради

Ёзда «Ливерпуль» ўзининг ярим ҳимоясини кучайтиришга эътибор қаратди. Клуб бир вақтнинг ўзида бир нечта ижрочиларга пул сарфлашни афзал кўриб, Жуд Беллингем билан шартнома имзолашдан бош тортди. Гарчи инглиз футболчиси ҳозир «Реал»да кучли футболни кўрсатаётган бўлсада, «Ливерпуль» бу қароридан жуда ҳам хафа бўлмаса керак, чунки уларнинг янги келганлар футболчилари ҳам яхши кўринади. Эслатиб ўтамиз, «Энфильд»га Доминик Собослаи, Алексис Макаллистер, Райан Гравенберх ва Ватару Эндо кўчиб ўтган. Ярим ҳимоячилар Фабиньо, Жордан Хендерсон, Наби Кейта, Жеймс Милнер, Алексис Окслейд-Чемберлен ва ҳужумчи Роберто Фирмино жамоани тарк этишди.

Собослаи ва Макаллистер жамоага жуда мос тушди ва ярим ҳимояни ижобий маънода ўзгартирди. «Ливерпуль» яна ҳаракатчан темпга тушган, бу эса Клопп шогирдларини одатдаги ритмларига қайтаради. Бу қисман «Ливерпуль» ҳужумининг гуллаб-яшнаганини тушунтириши мумкин. Мерсисайдликларнинг ҳужуми шиддатли ва ўйинчилар кетма-кет гол уришмоқда, жумладан Дарвин Нуньес ҳам ўз маҳоратини намойиш қила бошлади. Лекин гап шундаки, жамоанинг ўрта чизиғи ҳужумчиларга эркин ҳаракатланиш имконини беради.

Тўғриси, таянч зонасидаги ярим ҳимоя муаммоси ҳалигача ҳал этилмаган. Эндо ҳали ҳам муносиб даражада футбол кўрсатмаяпти, яна мерсисайдликларга бу позицияда ижрочи кераклиги ҳақида гап кетмоқда.

«Ливерпуль» ўз характерини тиклади

Ўтган мавсум ёмон ўтди ва «Ливерпуль» футболчиларида мотивация билан боғлиқ муаммолар бордек туюлди. Кимдир буни жамоанинг аввалроқ Чемпионлар Лигаси ва Премьер-лигадаги ғалабаларни ҳал қилувчи паллада қўлдан бой бергани билан боғлади. Айримларга футболчилар энди Клопп босимига дош беролмайдигандек туюлди.

Бироқ бу мавсумда мерсисайдликлар яна психологик нуқтайи назардан кучли кўринмоқда. «Ливерпуль» аллақачон иккита ўйинда ғалаба қозонган ва уларни майдонда камчилик бўлиб ҳам уддалади. Аввалига улар «Борнмут»ни мағлуб этишди. Жамоаси 2:1 ҳисобида ортда бораётган бир пайтда Макаллистер 58-дақиқада қизил карточка олди. Қолган вақтларда «Ливерпуль» яна гол урди. «Ньюкасл» билан ўйинда ван Дейк ўз жамоасини 28-дақиқада оғир аҳволга тушириб кетди. Ўшанда ҳисоб 0:1 эди. Аммо ўйиннинг энг сўнгида «Ливерпуль» икки бор тўп киритиб, ғалабани тортиб олди.

Ҳимоя чемпионликка ишончни сўндиради

Умуман олганда, «Ливерпуль» тўғри йўлда кетаётгандек кўринсада, жамоанинг катта муаммоси - бу ҳимояда. Саккизта бошланғич турда мерсисайдликлар фақат бир марта ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишди ва бу қандайдир статистик аномалияга ўхшамайди, балки табиий натижадир. Бу, айниқса, «Брайтон» билан ўйинда яққол кўзга ташланди, бунда мерсисайдликлар шунчаки иккала голни ҳам ўзлари учун «олиб келдилар», бу эса очко йўқотишига сабаб бўлди.

Очиғи, ҳимоя чизиғини ижрочилар нуқтайи назаридан янгилаш вақти келди. Сўнгги йилларда «Ливерпуль» ўзига хос жамоа бўлиб қолганди, Ван Дейк тимсолида битта топ ҳимоячи яқин атрофдаги шерикларининг даражасидан қатъи назар, ҳимоя марказини мустаҳкамлади. Бироқ, голландиялик жиддий муваффақиятсизликка учради ва энди бошқаларнинг муаммолари тобора аниқ кўриниб бормоқда. Конате ўсиб бормоқда, аммо мерсисайдликлар ҳали ҳам бу соҳада янги ижрочига муҳтож. Бу муаммолар ҳал этилмагунича, жамоа чемпионликка умид боғламайди.

Киритилди: 15:18, 12.10.2023.
Ўқилди: 4030 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.