Бир вақтлар Россиянинг «Зенит» клубини бошқарган Андре Виллаш-Боаш «Порту» президенти лавозимига даъвогарлигини маълум қилди.
Бу ҳақда Transfer News Live нашри хабар бермоқда.
Айтиш жоизки, Виллаш-Боаш сўнгги йилларда мураббийлик ишида фаолият юритмади. 2021 йил бошида у Франциянинг «Марсель» жамоаси бош мураббийлиги лавозимини тарк этди.
Россиядаги давр ҳақида гапирадиган бўлсак, португалиялик мутахассис 2014-2016 йилларда «Зенит»ни бошқарган.
Андре Виллаш-Боаш бунгача «Порту»да скаут ва бош мураббий сифатида ишлаган.