Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Вьетнамни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Хитойнинг Дальян шаҳрида Вьетнамга қарши ўртоқлик ўйини ўтказди.

Учрашув юқори темпда бошланмади. Баҳснинг 26-дақиқасида Остон Ўрунов индивидуал маҳорати эвазига ҳисобни очди. У рақб жарима майдони ичига бурчак томондан кирар-кирмас бир ҳимоячини алдаб ўтди ҳамда дарвозанинг олис бурчагини аниқ нишонга олди.

Иккинчи бўлимда эса "стандарт"дан ҳисобдаги фарқни оширдик. Бурчакдан етказилган узатмани Ҳусниддин Алиқулов бош билан дарвозага жойлаб қўйди.

Ушбу ҳисоб ўйинда бошқа ўзгармади. Катанец мазкур учрашувда иккита бўлимда икки хил таркибдан фойдаланганини таъкидлаш лозим.

Терма жамоамиз кейинги ўртоқлик учрашувини 16 октябрь куни Хитойга қарши ўтказади.

Халқаро ўртоқлик учрашуви
ЎЗБЕКИСТОН - ВЬЕТНАМ - 2:0 (1:0)
Голлар: Остон Ўрунов (26), Ҳусниддин Алиқулов (66)
Ўзбекистон: 1. Ўткир Юсупов (Ботирали Эргашев, 46), 3. Ҳожиакбар Алижонов (22. Аббос Файзуллаев, 58), 5. Рустам Ашурматов (14. Абдуқодир Ҳусанов, 58), 13. Шерзод Насруллаев (4. Фаррух Сайфиев, 46), 15. Умар Эшмуродов (2. Алибек Давронов, 79), 23. Ҳусниддин Алиқулов (18. Абдулла Абдуллаев, 79), 6. Азиз Ғаниев (Азиз Турғунбоев, 46), 9. Одилбек Ҳамробеков (7. Отабек Шукуров, 46), 10. Жалолиддин Машарипов (Жасур Яхшибоев, 58), 11. Остон Ўрунов (8. Жамшид Искандеров, 46), 21. Игор Сергеев (17. Бобир Абдихолиқов, 46).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:27, 13.10.2023.
Ўқилди: 2674 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.