"Фиорентина" ва Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Франческо Байано Италия чемпионатидаги пул тикиш можароси ҳақида гапирди.
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Николо Фаджоли, "Ньюкасл" ҳимоячиси Сандро Тонали, "Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Николо Дзаньоло ва "Рома" ярим ҳимоячиси Никола Залевски ноқонуний пул тикишда гумон қилинмоқда ва уларнинг ишлари аллақачон ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилмоқда.
"Умуман олганда, бу ҳолат жуда ёқимсиз, умид қиламанки, ҳаммаси хавфсиз тарзда ҳал қилинади. Италияда яна катта жанжал авж олиши жуда ачинарли", - деди Байано.