Қатарнинг “Ал-Араби” клуби ярим ҳимоячиси Марко Верратти келгусидаги режалари билан ўртоқлашди.
"Мен футболни тарк этишдан олдин уйга қайтиб, "Пескара"да ўйнашга ишонаман. Мен буни оилам ва дўстларим учун қилмоқчиман. Ҳозир мен мунтазам равишда жамоанинг ўйинларини телевизор орқали кузатиб бораман", - дейди журналист Алфредо Педулла футболчининг сўзларини.
Марко Верратти 2005 йилдан бери "Пескара" тизимида ўйнаган ва 2012 йилда "ПСЖ"га сотилган.