Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Хитой устидан камбэк қилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси Хитойдаги йиғин доирасида мезбонларга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Баҳсда вакилларимиз 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Дастлаб, хитойликлар биринчи бўлимда юзага келтирган ягона вазиятидан унумли фойдаланиб ҳисобни очганди - 0:1. Гол муаллифи - Веи Шихао.

Вакилларимиз иккинчи бўлимда асосий эътиборни ҳужумга қаратди. Вазиятларнинг бирида Аббос Файзуллаев пенальти ишлади. Ундан Отабек Шукуров зарба берди, дастлаб дарвозбон уни бартараф этганди, аммо қайтган тўпга биринчи етиб келган Шукуров ҳисобни тенглаштирди. 86-дақиқада ҳужумда прессинг эвазига рақибдан тўпни олиб қўйган Бобир Абдиҳолиқов ажойиб тарзда Жамшид Искандеровга узатма берди, деярли 11 метрлик нуқтадан тўпни тўхтатмай зарба берган Искандеров жамоамизга ғалаба келтирган гол муаллифи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 13 октябрь куни вакилларимиз Вьетнам устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:29, 16.10.2023.
Ўқилди: 3052 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [3870]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2821]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2623]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2296]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1994]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1919]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1631]

«Барселона» «Ливерпуль» ҳимоячиси учун курашга қўшилди [1540]

Хаби Алонсо «Реал»даги фаолиятидан афсусда: «Бошқа бундай хатога йўл қўймайман» [1521]

«Манчестер Сити»нинг бугунги ўйини учун тахминий таркиби [1451]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик