Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Катанец янги тактикасининг ижобий ва салбий томонлари

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга қарши янги ўзлаштирилаётган 3-5-2 тактик схемаси (ҳимояда 5-3-2) остида ўйнади. Ушбу ўйиндан олдин натижа қизиқтирмаслигини айтган Катанец, янги тактика билан ҳам экспериментга қўл урди, ҳам натижага эришди.

Янги тактик схеманинг Хитойга қарши ўйинда кўзга ташланган афзалликлари:

+ Жамоамиз ҳимояланаётганда ҳимоячилар сони 5 тага етди;

+ Майдон марказидаги сон жиҳатдан устунлик эвазига 2-зона бизнинг назоратимизда бўлди;

+ Иккита номинал ҳужумчи ёрдамида рақиб ҳимояси доимий босим остида ушланди.

Аммо янги тактика остида камчиликларимиз ҳам кўзга ташланди:

- Майдон марказидаги ўйинчилар сони оширилиши туфайли қанотларда бўшлиқлар юзага келди;

- Прессингда ярим ҳимоя учлиги майдон марказини тўлиқ ёпишни ҳали бутунлай ўзлаштирмаган. 5-4-1 тактикасида иккита таянч ярим ҳимоячиси ва иккита вингер ҳисобига бу вазифани 4 та ўйинчи бажарарди;

- Ҳужум давомида бир вақтнинг ўзида учта футболчимиз: қанот ҳимоячиси, ярим ҳимоячи ва ҳужумчи битта позицияда йиғилиб, бир-бирига халал берган вазиятлар бўлди.

Хитой ўйин бошидан ҳимояга ётиб олди. Илк ҳужумни голга айлантиргач эса бутун жамоа бўлиб жарима майдони атрофида ҳимояланди. Ҳужумдаги футболчиларимиз сонини ошириш мақсадида, захирадан қўшилган Аббос Файзуллаев деярли 3-ҳужумчи сифатида, таянч ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров эса ҳужумчи ортида ҳаракат қила бошлашди.

Ҳаттоки, марказий ҳимоячиларимиз Ҳусниддин Алиқулов ва Абдуқодир Ҳусанов катта таваккалга қўл уриб, ҳужумга тез-тез қўшилиб туришди. Бундай ҳолатларда қарши ҳужумдан 2-голни ўтказиб юборишимиз ҳеч гап эмас эди. Лекин ҳимоячиларимиз бир-бирининг позицияларини ўз вақтида ёпишлари ҳисобига - Хитой қарши ҳужумга қочиб кета олмади.    

Хитойга қарши ўйин - ЖЧ-2026 саралашидаги Туркманистонга қарши ўйин олдидан яхши репетиция бўлди. Чунки Туркманистон ҳам Хитойга ўхшаб, бутун жамоа бўлиб ҳимояланади ва ўз омадини қарши ҳужумларда синаб кўради. Бундай "автобус" қўйиб ўйнайдиган жамоаларга гол уриш - очиқ футбол ўйнайдиган Мексикага гол уришдан қийинроқ.

Манба: @SamvelKarlenich
Киритилди: 06:19, 17.10.2023.
Ўқилди: 4912 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [3870]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2821]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2623]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2296]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1994]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1919]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1631]

«Барселона» «Ливерпуль» ҳимоячиси учун курашга қўшилди [1540]

Хаби Алонсо «Реал»даги фаолиятидан афсусда: «Бошқа бундай хатога йўл қўймайман» [1521]

«Манчестер Сити»нинг бугунги ўйини учун тахминий таркиби [1451]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик