Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Александр Янкович: «Ривожланишимиз учун Ўзбекистон каби жамоаларга қарши кўпроқ ўйнашимиз керак»

Баҳо:
+ | -

Хитой миллий жамоаси бош мураббийи Александр Янкович Ўзбекистонга қарши бўлиб ўтган ўртоқлик ўйини (1:2) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Кучли рақибларга қарши ўйинларда ҳимояда хатолар рўй бериб туради. Бу биз учун фойдали тажриба. Мен футболчиларга жарима майдонимиз ичида қоида бузмаган ҳолда курашиш кераклигини айтгандим. Бугунги баҳсда йўл қўйилган хатолар учун масъулиятни ўз зиммамга оламан.

Ривожланиш мақсадида тўғри йўлга тушиб олиш учун кучли жамоалар билан кўпроқ ўйнашимиз керак. Бу жараёнда натижа бугунгидек салбий бўлиши мумкин. Мағлубиятда эса футболчиларни айбламайман. Чунки барча масъулият мураббий зиммасида бўлади.

— Миллий чемпионатимиз савияси юқори бўлмагани учун ўйинчилар халқаро ўйинлар темпига дош бера олмаяптими?
— Чемпионат савиясига баҳо беришим қийин. Аммо терма жамоага шундай учрашувлар керак. Биз рақибларнинг ўйин темпини ҳис этган ҳолда уларга мослашишимиз керак. Бу футболчиларга катта фойда беради. Футбол ҳам ҳаётга ўхшайди. Баъзида оғриқни ҳис этиб туриш керак. Яна такрорлайман, агар биз бугунги баҳс учун кучли рақибни танламаганимизда, расмий ўйинлар бошлангунча бундай тажрибага эга бўлмаган бўлардик. Мақсадимиз — жаҳон чемпионатига чиқиш. Бунинг учун энг яхши жамоалар билан рақобатлашиб, олдиндан оғриқни ҳис этишимиз зарур. Умид қиламан, бир ойдан кейин биз бундай оғриққа дуч келмаймиз. Бундан ташқари, биз рақибларни хато қилишга мажбур этишимиз керак.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:24, 17.10.2023.
Ўқилди: 3196 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5787]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2926]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2823]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2516]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1871]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1846]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1820]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1675]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1490]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1477]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик