«Бавария» трансфер бозорини ўрганиб, келажакда таркибини кучайтириш имкониятларини қидирмоқда.
Bild хабарига кўра, мюнхенликлар Украина терма жамоасининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Виктор Циганковга қизиқиш билдирмоқда.
25 ёшли Циганков Киевнинг «Динамо» клуби тарбияланувчиси бўлиб, январь ойидан буён футболчи Испанияда «Жирона» сафида тўп тепмоқда.
Қайд этилишича, «Жирона» Циганков учун камида 30 миллион евро талаб қилади. Бироқ, «Бавария» ҳали испан клубига аниқ таклиф билан чиққани йўқ.