Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Дастхат баҳоси – 100 фунт!

Баҳо:
+ | -

«Челси» афсонаси Жон Терри бизнеснинг янгича вариантини топган кўринади.

«Аристократлар»нинг собиқ сардори шунчаки, ўз фанатлари билан учрашувлар ташкил этиш йўлидан бормоқда. Фақат Терри билан кўришишни истаганлар бундай учрашувларга пул тўлаб киришади. Қолаверса, афсонадан дастхат олиш 100 фунтга, бирга овқатланиш эса 150 фунтга тушади. Хуллас, пуллик ихчам кечки овқат... Ажо­йибми?

The Telegraph нашрида ёзилишича, собиқ ҳимоячининг мухлислар билан илк «бизнес» учрашувлари ортда қолди. Биринчиси мўъжазгина Бейсингстокда ташкил этилди. Жон Терри шундан сўнг Бирмингемга борди катта иштиёқ билан. Демак, ушбу ажиб лойиҳа чакки самара бермаганини тахмин қилиш мумкин. Умуман, ташкилотчилар 4та учрашув ўтказишни режалаштиришган. Унга кўра, Терри октябрь ойида Борнмутда мухлислар қаршисига чиқиши керак. Ҳисоб бўйича тўртинчи учрашув эса ноябрь ойига белгиланган. Ўзига хос финалнинг манзили - Лондон.

Айрим тафсилотларга тўхталсак, Бирмингемдаги учрашувга кириш чиптасининг минимал баҳоси 25 фунт стерлинг­ни ташкил этди. Шунингдек, қўшимча хизматлар тарифи ҳам бор эди: йиғилганлар Терридан битта дастхат олиш учун 100 фунт тўлашди. 150 фунт стерлинг тўлаган фанатга эса олдинги қатордан жой олиш, собиқ футболчи билан бирга овқатланиш ва суратга тушиш имконияти тақдим этилди. Яна баҳоси 5 минг фунт стерлинг­га тенг приум-пакет сотувга чиқарилди. Бу Терри билан бирга 10 кишилик кечки ов­қат, 10та дастхат ва фотосуратга тушиш ҳуқуқини ўз ичига олди. Таъкидланишича, тадбир меҳмонларидан даст­хат қўйдириш учун ўзлари билан бирор буюм олиб келиш сўралди. Қўшимча қилинишича, Лондондаги учрашувда кириш чиптаси баҳоси бироз оширилади - 30 фунт стерлинг. Шунингдек, 110 фунт стерлинг эвазига «олтин тўплам» хизмати йўлга қўйилади. Умуман, Жон Терри иштирокидаги бундай учрашувлар Knock Out Memorabilia & Events гуруҳи томонидан йўлга қўйилди. Тадбирлардан тушган маблағ қандай тақсимланиши ёки қаерга йўналтирилиши ҳақида маълумот аниқ йўқ.

Д.АЛИМОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 21:24, 17.10.2023.
Ўқилди: 1198 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6217]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2922]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2792]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [2487]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2452]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1837]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1834]

ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Аргентинада Скалонининг хонадони полиция томонидан қўриқланмоқда (+Видео) [1761]

“Реал” Винисиусга нарх белгилади — Sport.es [1709]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1668]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик