Италиялик мутахассис Фабио Капелло Мадрид суперклубида атиги бир мавсум ўтказган ҳамюрти Антонио Кассанони нима учун ўзи бошқарган "Реал"дан ҳайдаганини тушунтирди. Капеллонинг сўзларига кўра, уни доимий равишда фри картошкасини еб юрган Кассанонинг очкўзлиги ниҳоятда ғазаблантирган.
"Ҳар сафар, ҳар бир ўйин олдидан Кассано ўзига картошка фрисини буюртма қилган. Буни қабул қилиб бўлмас эди. Мен унинг ошпазидан ҳам, ўзидан ҳам бирдек ғазабландим", — деди Капелло pianetamilan.it билан суҳбатда.
Капелло Мадрид клубини икки марта - аввалига 1996/1997 йилги мавсумда, кейин 2006/2007 йилги мавсумда бошқарган.