"Кристал Пэлас"дан ишдан бўшатилганидан сўнг франциялик мутахассис Патрик Виейра "Страсбург"да иш бошлади. Жамоа чемпионатни яхши бошлаган бўлса-да, сўнгги икки ўйинда мағлуб бўлди, умуман олганда, сўнгги бешта ўйинда бор-йўғи тўрт очко тўплади.
Ҳозирча истеъфо ҳақида гап йўқ, аммо клуб раҳбариятида саволлар бор. Ўз уйида "Нант"дан учралган мағлубиятдан сўнг, жамоа ва Виейра мухлислар томонидан танқил қилинди.
"Биз ишларга кенгроқ, келажакка қарашимиз керак. Биз муҳим ўйинчиларни йўқотдик, янги ёшлар етишиб чиқиши учун вақт керак. Мен учун бу дарҳол аён бўлди", - дея Виейра сўзларини келтиради L'Equipe.