Кириш Регистрация
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост 2-2 Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале 3-1 Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе 2-0 Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор 0-1 Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Ўзбекистон U-17 жамоаси мундиалда 3-бор қатнашади

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, 10 ноябрдан 2 декабргача 17 ёшлилар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда иштирок этадиган ҳамюртларимиз ҳақида қисқача маълумот берамиз. 

Ўзбекистон ушбу ёш тоифасидаги учинчи жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Улар «Б» гуруҳида Мали, Канада ва Испания терма жамоалари билан куч синашади. Турнир 10 ноябрь куни бошланади. 

Ўзбекистон U-17 жамоасининг тақвими:

10 ноябрь

Мали – Ўзбекистон (маҳаллий вақт билан 16:00, «Манаҳан» стадиони)

13 ноябрь

Ўзбекистон – Канада (маҳаллий вақт билан 19:00, «Манаҳан» стадиони)

16 ноябрь

Ўзбекистон – Испания (маҳаллий вақт билан 16:00, «Манаҳан» стадиони)

Ўзбекистон саралашдан қандай ўтган?

Ўзбекистон 2023 йилги U-17 Осиё кубоги гуруҳ босқичи ўйинларида бор-йўғи учта гол урди, аммо етти очко билан «Д» гуруҳидан муваффақиятли ўтишга эришди. Жамоамиз чорак финалда Саудия Арабистонига иккита гол уриб, ярим финал йўлланмасини ва U-17 Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Ярим финалда Ўзбекистон Корея Республикасига 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Турнирда Япония чемпион бўлган (улар Кореяни 3:0 ҳисобида таслим этган).

Мураббий: Жамолиддин Раҳматуллаев

Ўзбекистонни U-17 футболида нуфузли турнирларга қайтаришга масъул шахс Раҳматуллаев бўлиб, унинг қисқа вақт ичида жамоани мукаммал бошқариши майдонда катта муваффақиятларга сабаб бўлди. Раҳматуллаев 2022 йилнинг ноябрида ушбу лавозимга тайинланганидан буён самарали футбол брендини муваффақиятли қўллади, унинг жамоаси атиги икки марта мағлуб бўлган ва 11 ўйинда бешта гол ўтказиб юборган.

Турнирда кўп кузатиладиган футболчи: Лазизбек Мирзаев

Ижодкор ва гол уришдан зерикмайдиган тошкентлик йигитчанинг арсеналида турнир давомида кузатиб бориш учун арзийдиган кўп нарса бор. Ўнг қанотда ўйнай оладиган ҳужумкор ярим ҳимоячи Осиё Кубогида ўз жамоасига сардорлик қилди ва гуруҳ босқичидаги учта голдан иккитасига ассистентлик қилди.

Жамоамизнинг Жаҳон чемпионатларидаги тарихи

Бу турнир биз учун учинчи мундиал бўлиб, ўн йил ичидаги биринчисидир. Ўзбекистон U-17 Жаҳон чемпионатида илк бор 2011 йилда иштирок этган ва у ерда «Д» гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган ҳолда 1/8 финалга йўл олган. Австралияни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, тарихдаги энг яхши натижасини қайд этган, чорак финалда Уругвайдан мағлубиятга учраган. «Оқ бўрилар» 2013 йилда Осиё кубогида биринчи марта муваффақият қозонди ва яна мундиалга қайтди, аммо 1/8 финалда Гондурасга қарши ўйинда 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди.

Биласизми?

Ўзбекистон U-17 жамоаси Жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичидаги сўнгги бешта ўйинда мағлуб бўлмаган. 

Киритилди: 07:09, 19.10.2023.
Ўқилди: 4186 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.