"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес жамоа бош мураббийи Пеп Гвардиолани фаолиятидаги энг муҳим устози деб атади.
“Гвардиола - фаолиятимдаги энг яхши мураббий. У мени шундай даражага олиб чиқдики, мен ўзим эриша олишимга шубҳа қилдим. Хосепга кўникиб қолганингда, ҳаммаси осон кўринади. У сизга бир қути асбоблар беради ва ўйин пайтида сизда бошқалардан кўра кўпроқ имконият бўлади", - деди Родри Football Espana нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Родри бунгача "Атлетико Мадрид"да Диего Симеоне бошчилигида ҳам тўп тепган. Испаниялик футболчи 2019 йилнинг ёзидан буён "Манчестер Сити"да ўйнамоқда.