Жоан Лапорта Негрейранинг иши ҳақида гапирди ва «Барса» энг яхши даврни такрорлашини айтди.
«Негрейра иши «Барса» обрўсига путур етказиш учун ишлатилган, буни ҳаммамиз тушунамиз. Ким қилди? Агар сиз Мадрид бўйлаб сайр қилсангиз, ҳокимиятда социологик Мадридизм борлигини кўрасиз, бу жуда аниқ. Фақат футбол эмас, барча ҳокимият органларида бу бор.
Менинг биринчи муддатим давомида биз ушбу социологик Мадридизмга қарши курашдик ва ғалаба қозондик. Ўшанда биз ҳам ҳайратда қолдик. Бу мадридлик мухлислар унчалик ёқимли вақт ўтказишмаган.
Тасаввур қилинг-а, улар бир неча йиллар ўтиб, янги «Барса» пайдо бўлганини кўриб, қандай ҳис-туйғуларни бошдан кечиришди. Борган сари яхшиланиб бораётганини, ўшанда клубни бошқарган, уларни қийнаган президент келганини кўришади», – деди Лапорта.