«ПСВ Эйндховен» жамоаси ҳимоячи Сержиньо Дестнинг мавсум очилиш давридаги ўйинларидан ҳайратда қолди.
Эслатиб ўтамиз, америкалик футболчи аввалроқ Амстердамнинг «Аякс» клубида ўйнаган эди.
Дестга бўлган ҳуқуқлар ҳали ҳам «Барселона»га тегишли, ҳимоячи эса «ПСВ»да ижара асосида ўйнайди.
Mundo Deportivo хабарига кўра, Эйндховен клуби аллақачон Дестни доимий равишда сотиб олиш ҳақида ўйламоқда.