“Ювентус” ўз дарвозасини дахлсиз сақлаган сериясини 4 та ўйинга етказди.
А Сериянинг 9-тури доирасидаги “Милан”га қарши баҳс туринликларнинг ғалабаси (1:0) билан якунланди.
Аввалроқ “Ювентус” “Лечче” (1:0), “Аталанта” (0:0) ва “Торино” (1:0) билан ўйинларда гол ўтказиб юбормаганди.
Жамоа охирги марта 23 сентябрь куни “Сассуоло”га қарши ўйинда “Ювентус”нинг 2:4 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланган ўйинда гол ўтказиб юборган эди.