Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

«Кападзесиз «Актобе»ни тасаввур қилиб бўлмайди»

Баҳо:
+2 | -

Замонавий футболда таянч ярим ҳимоячисининг ўрни катта. Айниқса, жамоаларнинг тактик схемаларида улар катта ҳажмдаги ишни амалга оширишади. Sports.kz сайти 2012 йилда Қозоғистон чемпионатида тўп сурган энг яхши 5 нафар футболчини аниқлашга ҳаракат қилди. Лекин уларни рейтингга ажратишни лозим топишмаган. Уларнинг орасида Темур Кападзе ҳам алоҳида тилга олинди.

Темур Кападзе ("Актобе")
Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Премьер-лиганинг энг яхши футболчиларидан бирига айланиши учун атиги ярим мавсум етарли бўлди. Таъкидлаш лозим, у Қозоғистон чемпионатида 2012 йилнинг ёзида пайдо бўлганди. "Актобе" ушбу футболчи тимсолида ҳақиқатан ҳам юқори савиядаги таянч ярим ҳимоячисига эга бўлди. Мавсумнинг биринчи ярмида актобеликларга айнан мана шундай футболчи етишмаганди...

Темур Кападзенинг қўлга киритилиши "Актобе" учун сўнгги йиллардаги энг яхши селекция ишларидан бири бўлди. Шунингдек, ўзбекистонлик футболчи "Актобе"нинг ўйин услубига тезда мослашиб кетди. Илк ўйинларидан 31 ёшли футболчи майдон марказида ўз "рақси"ни намойиш қила бошлади. Унга қарши ўйнаш барчага катта қийинчиликлар туғдира бошлади. Кападзе рақибларига эркин нафас олиш имконини бермади. Керакли пайтда эса у тўпни эгаллаб олгач, жамоасининг ҳужумчиларига ҳам асос солди. Ўзбек футболчиси учун аниқ узатма бериш ҳеч қачон муаммо бўлмаган. Унинг техникаси жойида.

Темур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 100дан ортиқ ўйин ўтказган. У бир неча йилдан бери терма жамоанинг муҳим ўйинчиларидан бири бўлиб келмоқда. Ҳозирги кунда Кападзесиз нафақат Ўзбекистон терма жамоасини, балки "Актобе"ни ҳам тасаввур этиб бўлмайди.

Манба: www.sports.kz
Киритилди: 19:30, 24.12.2012.
Ўқилди: 5104 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.