Кириш Регистрация

"Барселона" текинга ҳимоячи топди

Баҳо:
+ | -

Франциянинг “Лилль” клубида ўйнаётган марказий ҳимоячи Тьягу Джало фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириш имкониятига эга. Бу ҳақда Todofichajes саҳифаларида хабар берилган.

Журналистларнинг хабар беришича, 23 ёшли футболчининг хизматларига “Барселона” қизиқиш билдирмоқда. Клуб португалиялик футболчини келаси ёзда, футболчи эркин агентга айланганда жамоага олишни режалаштирмоқда.

Джало "Лилл"да 2019 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Transfermarkt унинг нархини 16 миллион еврога баҳоламоқда.

Франция чемпионатининг ўтган мавсумида Тьягу 25 та ўйин ўтказиб, иккита гол урди ва 7 та сариқ карточка олди.

Киритилди: 14:44, 24.10.2023.
Ўқилди: 2496 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.