Пара-Осиё ўйинларида -73 кг вазн тоифасидаги пара-дзюдо баҳсларида қатнашган Ўзбекистон терма жамоасининг аъзолари Феруз Саидов ҳамда Учқун Қуронбоев совриндорлар қаторидан жой олишди.
Якунда финалгача етиб борган Саидов кумуш, Қуронбоев эса бронза медали эгасига айланди.