"Арсенал" ҳужумчиси Габриэль Жезус жароҳати ҳақидаги саволга жавоб берди.
26 ёшли футболчи Чемпионлар лигаси доирасида "Севилья"га қарши ўйинда (2:1) гол урди ва голли узатмани амалга оширди. Учрашувнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган бразилиялик футболчи финал ҳуштаги янграгунча ўйнай олмади – у 81-дақиқада сонидаги ноқулайлик туфайли алмаштирилди.
"Мен ниманидир ҳис қилдим. Кўрайликчи. Мен сканердан ўтяпман, лекин жиддий ҳеч нарса топилмаслигига ишончим комил. Мен физиотерапевт билан бир нечта тестларни ўтказдим ва бу унчалик ёмон кўринмайди, лекин кутамиз", - деди Жезус.