Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

«Машъал» энди Олий лигага қачон қайтади?

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон футбол федерацияси мажлислар залида йиғилиш бўлиб ўтганидан хабарингиз бор. Ушбу йиғилишда воҳамиз вакили "Машъал" жамоаси 2013 йилги мавсумда 1-лигада фаолият кўрсатиши энди тўлиқ аниқлашди.

Бунгача албатта бизда қандайдир "Машъал"нинг Олий лигада қолдирилишига умид бор эди. Аммо бу сафар ПФЛ ўз принципида қаттиқ турди ва ўтган мавсумдаги икки аутсайдер футбол клуби биринчи лигага тушириб юборилди. Бунга албатта ҳеч қандай эътирозимиз йўқ. Аммо шундай имкониятларга эга футбол клубимизнинг 1-лигага тушиб кетиши биз мухлислар учун жуда ачинарли ҳол.

"Машъал" футбол клуби тарихига назар солсак, улар ўз тарихларида 10 йил мобайнида Олий лигада фаолият кўрсатишаётган эдилар. 2012 йилги мавсум эса "Машъал" учун пастга шунғиш йили бўлди.

Қўйида "Машъал"нинг Ўзбекистон миллий чемпионатидаги қўлга киритган натижалари билан таништирамиз

1993 йил
1-лига. 16та жамоа орасида 6-ўрин. Бош мураббий: Л.Надярьний
«Машъал»: 30 ўйин, 13 ғалаба, 6 дуранг, 11 мағлубият, тўплар нисбати: 60-41, 32 очко
1994 йил
1-лига. 18та жамоа орасида 1-ўрин. Бош мураббий: Б.Серостанов
«Машъал»: 34 ўйин, 23 ғалаба, 6 дуранг, 5 мағлубият, тўплар нисбати: 65-23, 52 очко
1995 йил
Олий лига. 16та жамоа орасида 14-ўрин. Бош мураббий: Б.Серостанов
«Машъал»: 30 ўйин, 8 ғалаба, 5 дуранг, 17 мағлубият, тўплар нисбати: 24-58, 29 очко
1996 йил
Олий лига. 16та жамоа орасида 14-ўрин. Бош мураббий: В.Дорофеев
«Машъал»: 30 ўйин, 8 ғалаба, 4 дуранг, 18 мағлубият, тўплар нисбати: 28-64, 28 очко
1997 йил
1-лига. 22та жамоа ортасида 6-ўрин. Бош мураббий: А.Юмангулов
«Машъал»: 42 ўйин, 20 ғалаба, 8 дуранг, 14 мағлубият, тўплар нисбати: 71-58, 68 очко
1998 йил
1-лига. 20та жамоа орасида 4-ўрин. Бош мураббий: А.Юмангулов
«Машъал»: 38 ўйин, 24 ғалаба, 6 дуранг, 8 мағлубият, тўплар нисбати: 96-50, 78 очко
1999 йил
1-лига.
18та жамоа орасида 5-ўрин. Бош мураббий: В.Любушин
«Машъал»: 34 ўйин, 16 ғалаба, 8 дуранг, 10 мағлубият, тўплар нисбати: 66-41, 56 очко
2000 йил
1-лига. 20та жамоа орасида 2-ўрин. Бош мураббий: Б.Давлатов
«Машъал»: 38 ўйин, 28 ғалаба, 2 дуранг, 8 мағлубият, тўплар нисбати: 110-38, 97 очко
2001 йил
1-лига. 17та жамоа орасида 2-ўрин. Бош мураббий: Б.Давлатов
«Машъал»: 32 ўйин, 24 ғалаба, 4 дуранг, 4 мағлубият, тўплар нисбати: 82-25, 76 очко
2002 йил
Олий лига. 16та жамоа орасида 8-ўрин. Бош мураббий: Б.Бобоев
«Машъал»: 30 ўйин, 10 ғалаба, 6 дуранг, 14 мағлубият, тўплар нисбати: 37-52, 36 очко
2003 йил
Олий лига. 16та жамоа орасида 6-ўрин. Бош мураббий: В.Иванов
«Машъал»: 30 ўйин, 13 ғалаба, 5 дуранг, 12 мағлубият, тўплар нисбати: 48-40, 44 очко
2004 йил
Олий лига. 14та жамоа орасида 10-ўрин. Бош мураббий: Б.Давлатов
«Машъал»: 25 ўйин, 7 ғалаба, 3 дуранг, 15 мағлубият, тўплар нисбати: 30-40, 24 очко
2005 йил
Олий лига. 14та жамоа орасида 2-ўрин. Бош мураббий: В.Жалилов
«Машъал»: 26 ўйин, 19 ғалаба, 2 дуранг, 5 мағлубият, тўплар нисбати: 54-24, 59 очко
2006 йил
Олий лига. 16та жамоа орасида 4-ўрин. Бош мураббийлар: В.Жалилов, В.Кумиков
«Машъал»: 30 ўйин, 18 ғалаба, 6 дуранг, 6 мағлубият, тўплар нисбати: 50-28, 60 очко
2007 йил
Олий лига. 16та жамоа орасида 3-ўрин. Бош мураббий: В.Кумиков
«Машъал»: 30 ўйин, 22 ғалаба, 4 дуранг, 4 мағлубият, тўплар нисбати: 62-25, 70 очко
2008 йил
Олий лига. 16та жамоа орасида 4-ўрин. Бош мураббий: В.Кумиков
«Машъал»: 30 ўйин, 15 ғалаба, 7 дуранг, 8 мағлубият, тўплар нисбати: 38-26, 52 очко
2009 йил
Олий лига. 16та жамоа орасида 13-ўрин. Бош мураббийлар: Г.Кочнев, Б.Давлатов
«Машъал»: 30 ўйин, 8 ғалаба, 6 дуранг, 16 мағлубият, тўплар нисбати: 32-43, 30 очко

2010 йил

Олий лига. 14та жамоа орасида 5-ўрин, Бош мураббийлар: Б.Давлатов, В.Фомичев

"Машъал":26 ўйин, 10 ғалаба, 7 дуранг, 9 мағлубият, тўплар нисбати: 22-24, 37 очко

2011 йил

Олий лига. 14та жамоа орасида 5-ўрин, Бош мураббий:В.Фомичев

"Машъал":26 ўйин, 12 ғалаба, 4 дуранг, 10 мағлубият, тўплар нисбати: 32-33, 40 очко

2012 йил

Олий лига. 14 та жамоа орасида 13-ўрин, Бош мураббий: Владимир Фомичев

"Машъал": 26 ўйин, 6 ғалаба, 5 дуранг, 15 мағлубият, тўплар нисбати: 20-43, 23 очко

2013 йил, 1-лига...

Эътибор қилган бўлсангиз, 1995 йилдан Олий лигада фаолият кўрсата бошлаган клубимиз 1997 йилга келиб ўз ўрнини янги ташкил этилган воҳамиз бош жамоаси "Насаф"га бўшатиб берган эди. Шундан сўнг 5 йил давомида 1-лигада қолиб кетди. Ва ниҳоят 2001 йилда бош мураббий Б.Давлатов бошчилигида жамоа Олий лига йўлланмасини қўлга киритган эди. Ана шу 2002 йилдан 10 йил давомида Олий лигада фаолият олиб борган "Машъал" яна 1-лигага шунғиди.2010-2011 йилги мавсумда чемпионатни 5-ўринда якунлаган жамоа, 2012 йилга келиб, 13-ўринга тушиб кетди.

Албатта, "Машъал"нинг бундай ачинарли муваффақиятсизлиги вилоят футбол федерацияси ва клуб раҳбарияти билан биргаликда муҳокама этилади ҳамда "Машъал"нинг яна Олий лигага қайтиши чора-тадбирлари ишлаб чиқилади. Зеро, шундай жамоанинг қўйи лигага тушиб кетиши, бу Қашқадарёдек жуда катта салоҳиятга эга вилоят учун футболдаги катта йўқотишдир. Чунки, Қашқадарёда бошқа спорт турлари каби футбол соҳасидаги яратилган инфратузилма, шароит ва футболни янада ривожлантириш учун қўлай имкониятни бошқа вилоятларда топиш қийин. Шулар орқали, вилоятимизнинг футболимиз ривожидаги ўрни ҳам эътирофга лойиқдир.

"Машъал"ни Олий лигага қайтариш учун барча имконият ва шароитлар етарли деб ҳисобласак ҳеч муболаға бўлмайди, фақатгина эътибор керак, ғамғўрлик керак холос. Шахсан бир ёки бир неча кишини айблашдан йироқман. Бу-ҳаммамизнинг муваффақиятсизлигимиздир.

"Машъал" футбол клуби академиясида тарбия олган ўйинчиларини ҳозир мамлакатимизнинг деярли барча жамоаларида учратиш мумкин, қолаверса терма жамоаларда ҳам уларнинг ўз ўрни бор.Ўйлайманки, бу ҳолат нафақат футбол мухлисларини балки, ана шу машҳур академияда таълим олган футболчилар учун ҳам кўнгилсизлик бўлди деб, ҳисоблайман.

Биз футбол ишқибозларини энди бир савол қийнаши турган гап,  ўзбек футболи ривожида муҳим рол ўйнаётган севимли "Машъал" жамоамиз энди Олий лигага қачон қайтади? Умидимиз, бу кўпга чўзилмайди.

Ренат Эрназаров

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 20:19, 25.12.2012.
Ўқилди: 4987 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.