Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

"Севилья" ҳимоячиси: "Гуруҳимиз мураккаб, лекин биз таслим бўлмаймиз"

Баҳо:
+ | -

“Севилья” ҳимоячиси Неманья Гудель "Арсенал"га қарши ЕЧЛ гуруҳ босқичи 3-тур учрашуви (1:2) якунларини сарҳисоб қилди.

"Қийин бўлди. Чемпионлар лигаси - тафсилотлар жуда муҳим бўлган турнир. Бундай тафсилот шундан иборат эдики, биз ҳужум қилаётганимизда ҳимоя тўғри ташкил этилмаган. "Арсенал" каби жамоаларга голли вазиятлар яратиш учун ортиқча жой бериш керак эмас. У буни кўрсатди, менимча, биз яхшироқ ўйнагандик. Бизда шундай жамоа борки, ҳатто 0:2 ҳисобида мағлуб бўлса ҳам, ҳеч қачон таслим бўлмайди. Биз гол уриб, ҳисобни 1:2 га етказдик ва жамоа яна ўзига ишонгани ва натижани тенглаштирмоқчи эканлиги дарҳол маълум бўлди. Бизда кўплаб тўплар ва голли вазиятлар бўлди, афсуски, иккинчи гол амалга ошмади. Биз яхши жамоага қарши ўйнадик ва жамоамиз ҳам жуда яхши эканлигини кўрсатдик. "Арсенал"га яхши прессинг уюштирдик ва босим остида қолдирдик. "Арсенал" ҳам жуда муваффақиятли прессинг қилади ва буни биламиз. Биз ўйинни синчиклаб таҳлил қилдик ва бугун “Арсенал”да ҳам ҳақиқий кураш олиб боришимизни кўрсатдик. Биз ўзимизга ишонамиз. Бизга яхши натижалар кераклигини тушунамиз. Гуруҳ мураккаб, аммо биз нима қилиш кераклигини биламиз", - деди Неманья Гудель УЕФА расмий сайтига.

Киритилди: 18:58, 25.10.2023.
Ўқилди: 880 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.