"Лейпциг" бош мураббийи Марко Розе жамоа ҳужумчиси Юссуф Поульсен ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"У ажойиб характерга эга йигит. Майдонда у кўп меҳнат қиладиган ва катта масъулиятни ўз зиммасига оладиган одам. Умид қиламанки, у тез орада яна бир нечта голлар уради, чунки умуман олганда у жуда яхши ишлаяпти. Кийиниш хонасида катта обрўга эга. Уни намунали шогирд деб аташингиз мумкин", - деди Розе УЕФА расмий сайти.