Кириш Регистрация
27/09 00:00 Сельта 0-1 Атлетико
27/09 17:00 Қизилқум 1-0 Металлург
27/09 17:30 Таиланд 2-5 Франция
27/09 19:15 ОКМК 1-0 Локомотив
27/09 20:00 Аргентина 2-0 Хорватия
27/09 23:45 Милан 3-0 Лечче
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе - Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе - Интер
28/09 19:00 Арсенал - Лестер
28/09 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон - Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
28/09 19:00 Челси - Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано - Леганес
28/09 21:00 Женоа - Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад - Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон - Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья - Аталанта
29/09 00:00 Осасуна - Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид

10 та ўйинда 15 гол – Сантьяго Хименес ўзи ким?

Баҳо:
+ | -

«Фейеноорд» Чемпионлар лигаси гуруҳ 3-турида «Лацио»ни ишончли тарзда мағлуб этди - 3:1. Учрашувнинг бош қаҳрамони мексикалик ҳужумчи Сантьяго Хименес бўлди.

Бу мавсумда у ўз иш унумдорлигини максимал даражада оширди. Хименес «Лацио»ни деярли бир ўзи йўқ қилди ва кетма-кет иккинчи мавсум учун бу жуда зўр натижаларга сабаб бўлмоқда. Кечаги баҳс аввалига Сантьяго Хименес офсайддан гол урди: у ҳимоячи Николо Касаледан қочиб, Иван Проведел дарвозасини чиройли тарзда ишғол қилди – аммо ВАР маслаҳатидан сўнг гол бекор қилинди. Олти дақиқа ўтиб, мексикалик яна гол урди - бу сафар барчаси қонуний. У ўша Касалени яна ортда қолдириб, ортига ўгирилиб, пастки ўнг томонга аниқ зарба йўллади. Биринчи бўлим охирида Рамиз Зерроуки ҳисобни 2:0 кўринишига келтирган бўлса, иккинчи бўлимда яна Хименес барча эътиборни ўзига қаратди. Мексикалик футболчи иккинчи голни ҳам муваффақиятли якунлади. «Лацио» эса Педронинг голи билан жавоб қайтарди, аммо бу етарли эмас эди.

Хименес одатда «Лацио» билан ўйнашни яхши кўради: у римликларга қарши учта ўйинда бешта гол урди. Ўтган мавсумда «Фейеноорд» Европа Лигаси гуруҳ босқичида римликларга қарши ўйнаган, форвард ҳар икки баҳсда ҳам захирадан майдонга тушган ва иккала голни ўзи киритган. 

Сантьяго Амстердамда тарихий хет-трик қайд этди. Унга «Арсенал» ва «Атлетико Мадрид» қизиқиш билдирмоқда

Хименес 22 ёшда, у Аргентинада туғилган, аммо Мексика терма жамоасида ўйнайди (22 ўйинда тўртта гол). Европага кўчиб ўтишдан олдин у тарихан мамлакатнинг энг йирик клубларидан бири бўлган Мексиканинг «Круз Азул» клубида ўсган; у ерга болалигида келган. Тўғри, Хименес асосий таркибда 105 ўйинда бор йўғи 21 та гол урган, кўпинча қанот ҳужумчиси сифатида ўйнаган.

Унинг отаси Кристиан ҳам «Круз Азул»да ўйнаган. Сантьяго қатъийлик ва тартиб билан ўсган ва энди бу унга мустақилликни, шу жумладан спортдан ташқарида ҳам қатъий талабни сингдирди. Хименес ҳали ҳам голланд тилида қийинчилик билан гапиради, лекин у инглиз тилида равон гапирмоқда - «Фейеноор»дга кўчиб ўтиши биланоқ ўқишни бошлади ва аллақачон тўлиқ интервью берди.

Сантьяго марказий ҳужумда ўз маҳоратини оширмоқда. Ўтган мавсумда у ўртача 90 дақиқада жарима майдончасида 4,3 марта зарба берди. «Фейеноорд»даги биринчи мавсумда бу зонадаги зарбалар учтадан кам эди, ҳозир - тўртдан ортиқ. Шуниси эътиборга лойиқки, бу энди асосий ҳужум кучини англатади. Ўтган мавсумда «Фейеноорд» лигада ғолиб чиқди, Хименес 32 ўйинида 15 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Аммо энди янада яхшиланган: чемпионат ва Чемпионлар лигасининг атиги 10 ўйинида худди шундай 15 та гол ва учта голли узатма! Қолаверса, у Чемпионлар лигасида илк мавсумда кўриниш берди, ўтган мавсумда Европа лигасидаги дисквалификация туфайли дастлабки икки турни ўтказиб юборганди.

Шубҳасиз, Сантьягонинг Чемпионлар Лигасидаги энг яхши куни Амстердамда «Аякс»га қарши ўйинда содир бўлган. У ушбу учрашувда хет-трик қайд этди. Хименес «Фейеноорд» тарихида меҳмонда асосий рақиб дарвозасига 3 гол урган биринчи футболчидир. 

Баҳорда футболчининг отаси аллақачон «Атлетико Мадрид» билан гаплашган, «Бенфика» ва «Арсенал» қизиқишлари ҳақида инсайдлар пайдо бўлди.

Бундай ёрқин ўйинлар билан Хименесга кўпроқ даъвогарлар «оғиз солди».

Киритилди: 11:48, 26.10.2023.
Ўқилди: 2206 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.