"Барселона" бош мураббийи Хави "Реал"га қарши ўйин олдидан фикрларини билдириб ўтди.
"Эл-класико" - бу ҳамма иштирок этишни ҳоҳлайдиган ўйин. Биз ўзимизни яхши ҳис қилмоқдамиз. Бу муҳим ўйин, жуда муҳим. Ҳамма ўйнашни хоҳлайди ва ўзини кўрсатишни хоҳлайдиган ўйин”, - деди каталонияликлар бош мураббийи.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" – "Реал" учрашуви 28 октябрь куни Тошкент вақти билан 19:15 да старт олади.