Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Ла лига. «Реал» Беллингемнинг дубли эвазига камбэкни амалга ошириб, ғалабани илиб кетди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 11-тури доирасида «Барселона» ва «Реал» жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Хави жароҳатлар билан боғлиқ муаммоларга дуч келгани учун асосий таркибга бир неча ёш футболчиларни туширишга мажбур бўлди.

Шунга қарамай, ҳисобни каталонияликлар очишди. Учрашувнинг 6-дақиқасида меҳмон ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг Гюндоган дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ҳамда дарвозани ишғол қилди.

Умуман олганда, биринчи бўлимда позицион устунлик "кўк-анорранглилар" томонида бўлди. Мезбонлар иккинчи бўлим бошида 2 та жуда қулай вазиятга эга бўлишди. Бир вазиятда тўп устунга тегиб қайтган бўлса, иккинчисида Кепа жамоасини голдан қутқарди.

Анчелотти эса ўзгаришларни амалга ошириб, жамоасининг ўйинини жонлантирди. Катта саҳнага эса Жуд Беллингем чиқди. У 68-дақиқада 25 метрлардан кучли зарба билан ҳисобни тенглаштирди.

Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда эса Беллингем ғалаба тўпини "Барса" дарвозасига жойлади. Крооснинг узатмасидан кейин тўп рекошет орқали дарвоза олдига етиб келди. Ўша жойга кетиб келган Жуд яқин масофадан дарвозани забт этди.

Ушба ғалабадан кейин "Реал" ўз очколарини 28 таа етказиб, пешқадамликка қайтди. "Барселона" эса 24 очко билан 2-поғонада қолди.

Ла лига, 11-тур
Барселона – Реал Мадрид 1:2 (1:0)
Голлар: 1:0 – 6 Гюндоган, 1:1 – 68 Беллингем, 1:2 – 90 Беллингем.
Барселона – тер Стеген, Жоау Канселу (Ямаль, 77), Мартинес, Кристенсен, Араухо, Бальде, Гюндоган, Гави, Лопес (Ромеу, 72), Жоау Феликс (Рафинья, 77), Ферран Торрес (Левандовски, 61).
Реал Мадрид – Аррисабалага, Карвахаль, Алаба, Рюдигер, Менди (Камавинга, 52), Васкес, Кроос (Модрич, 63), Вальверде, Тчуамени, Беллингем, Винисиус Жуниор, Родриго (Хоселу, 63).
Огоҳлантиришлар: Лопес (17), Ферран Торрес (45), Карвахаль (61).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:23, 28.10.2023.
Ўқилди: 1976 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.