Якшанба куни "Кальяри" ўз мухлисларини хурсанд қилди. Жамоа ўз майдонида “Фрозиноне”га 0:3 ҳисобида имкониятни бой бера туриб, 72, 76, 90+4 ва 90+6-дақиқаларда гол уриб, ғалаба қозона олди.
Opta хабарига кўра, "Кальяри" 70-дақиқада учта тўп фарқи билан ортда қолган А Серия ўйинида ғалаба қозонган тарихдаги биринчи жамоа бўлди. Яъни, А Серия тарихида ҳеч қачон бундай камбеклар бўлмаган.
Айтиш жоизки, бу ғалаба "Кальяри"нинг жорий Италия чемпионатидаги илк ғалабаси бўлди.













