Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Юлдузга ўхшасанг, ҳаётинг бошқача бўлади

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жек Грилиш Manchester Evening News нашрига берган интервьюсида ўзининг қиёфадоши, фитнес мураббийи Лиам Уилсон билан дўст эканлигини тан олди. Улар яқинда реклама суратга олишда иштирок этишди. “Мени Жекнинг дублёри сифатида ишлатишган. Мен Грилишнинг бандлиги туфайли қила олмаган ҳамма нарсани қилдим”, - деб тан олди мамнун Уилсон.

Уларлар Евро-2020 вақтида танишиб ва дўстлашишди, ўшанда Лиамнинг қариндошлари ва дўстлари унинг футболчига ўхшашлигини пайқаган. “Мен билан суратга тушмоқчи бўлганлар кўпайди ва ресторанларда официантлар менга супер юлдуздек муносабатда бўлишди. Ростини айтсам, мен ҳеч қачон ҳеч кимга ўхшамасликка ҳаракат қилганман. Агар кимнингдир юзига табассум олиб кела олсам, бу жуда яхши”, - дейди Лиам.

Мессининг қиёфадоши аутизм билан касалланган болаларга ёрдам беради

Шу йилнинг баҳорида аргентиналик 10 йил давомидаги услубини ўзгартирди ва соқолини олдирди, бу унинг эронлик ҳамкасби Ризо Парастешни охирги марта хурсанд қилгани бўлди. Ризонинг аргентиналикка ўхшашлигини анчадан бери пайқаган эронлик дўстлари шунчалик хафа бўлишдики, улар бир неча кун у билан мулоқот қилишмади.

Бугун Парастеш кўп сонли мухлислари билан хурсандчилик билан суратга тушмоқда (ижтимоий тармоқда сохта Мессининг обуначилари сони 700 мингдан ошди), бироқ унинг машҳурлигининг салбий томони бор. Ҳасадгўй одамлар Риза Леога ўхшашлиги туфайли 23 нафар аёл билан бирга бўлибди, деган миш-миш тарқатди. “Дўстлар, сизлардан илтимос қиламан, одамларнинг обрўси билан ўйнаманг. Ёлғон гапларга ишонманг! Ҳаммамиз тушунамизки, агар бу ҳақиқат бўлиб чиқса, мен анчадан бери қамоқда ўтирган бўлардим. Мен бу билан қонуний кураш олиб бориш ва исмимни тозалаш учун ҳамма нарсани қиламан", - деди Мессининг қиёфадоши мухлисларга.

Ризанинг таъкидлашича, у Лео образидан фақат яхшилик учун фойдаланмоқда - йиғилган хайр-эҳсонлар ва ижтимоий тармоқларни монетизация қилиш орқали у аутизмли болалар ва камбағал оилалар фарзандларига инглиз тилини ўргатувчи стартап ишлаб чиқмоқда.

Роналду билвосита эронлик қурувчига касбини ўзгартиришга ёрдам берди

"Вой, бу Роналдуми?!" - Бирмингем спорт кийимлари дўкони эгаси Шейн Дуглас 2019 йилда деразадан "Ювентус" футболкасини кийган йигитни кўриб кўзларига ишонолмади. Шейн дўкондан югуриб чиқиб, Криштиануга етиб олди ва бирга суратга тушишни сўради.

Маълум бўлишича, бу шахс Эрондан келган муҳожир 26 ёшли Бивар Абдулла эди. Шейн у билан яқинроқ танишишга қарор қилди ва унда ажойиб фикр пайдо бўлди. Тадбиркор Абдулла туғилган кунларга, болалар байрамларига ёки зиёфатларга португал юлдузи тимсолида келса, нақадар зўр бўларди, деб ўйлади. Ўшандан бери ҳамкорлар тирикчилик учун шу билан шуғулланадилар, улар мижозларнинг чеки йўқлигини айтишади.

“Менинг ҳаётим тубдан ўзгарди. Ўз ватанимда қурувчи бўлиб кўп меҳнат қилдим, аммо Британияда ҳозир мен доимо эътибордаман ва яхши пул топаман”, деб тан олди Бивар. Унинг биргина ТикТок-да 1,4 миллион обуначиси бор, у доимий равишда ўз имижини яхшилаш устида ишламоқда ва бир кун келиб ўз кумири билан учрашишни орзу қилади.

Киритилди: 12:00, 30.10.2023.
Ўқилди: 2492 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.