"Милан" клуби марказий ҳимоячиси Пьер Калулу машғулотларда жароҳат олди, деб хабар бермоқда инсайдер Лука Бьянчин.
Манбага кўра, агар ташхислар тасдиқланса, Калулу мушаклардан олган жароҳати туфайли 4 ойгача майдонга туша олмайди.
23 ёшли француз жорий мавсумда "россонерилар"нинг 5 та ўйинида майдонга тушди.