"Реал" шу ҳафта Родриго билан янги шартнома имзолайди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, келишув пайшанба куни имзоланади. Шартнома муддати 2028 йилнинг ёзига қадар.
Шартномада 1 миллиард евро миқдорида товон пули кўзда тутилган.
Бразилиялик футболчи 2019 йилдан бери "Реал"да ўйнаб келмоқда. У жорий мавсум Испания чемпионатида 11 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган.