Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

Суперлига
“Сўғдиёна” — “Андижон”

Суперлиганинг 22-тури доирасидаги “Сўғдиёна” — “Андижон” учрашувининг 90+5-дақиқасида “Андижон” футбол клуби футболчиси Ф. Соҳибжонов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг тўпиғига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Фарходжон Соҳибжоновга (Андижон) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Сўғдиёна” — “Андижон”

Суперлиганинг 22-тури доирасидаги Учрашув якунлангандан сўнг, “Сўғдиёна” футбол клуби футболчиси Э. Орифов бош ҳакам ша’нига хақоратли сўзлар ишлатгани қайд қилинган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Элёр Орифовга ("Сўғдиёна") нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

“Олимпик” — “Бунёдкор”

Суперлиганинг 22-тури доирасидаги “Олимпик” — “Бунёдкор” учрашувининг 8-дақиқасида “Бунёдкор” футбол клуби футболчиси С. Иззатов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисини тўпиқ қисмини қасддан босиб олгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Сухроб Иззатовга ("Бунёдкор") нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Металлург” — “Бухоро”

Суперлиганинг 22-тури доирасидаги “Металлург” — “Бухоро” учрашувининг 8-дақиқасида “Металлург” футбол клуби футболчиси И. Шайқулов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Искандар Шайқуловга ("Металлург") нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Металлург” — “Бухоро”

Суперлиганинг 22-тури доирасидаги “Металлург” — “Бухоро” учрашувининг 39-дақиқасида “Бухоро” футбол клуби футболчиси М. Жўрабоев тўп учун курашиш вақтида оёғи билан рақиб ўйинчисининг юз қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Махмуд Жўрабоевга ("Бухоро") нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

Киритилди: 21:09, 31.10.2023.
Ўқилди: 2667 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Барселона" 11 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин [4593]

Ламин Ямаль маош борасида Килиан Мбаппени қарийб тўрт баробарга ортда қолдириши мумкин, агар... [4421]

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ. «Барселона» «Реал»ни шармандали тарзда турнирдан чиқариб юборди (Видеошарҳ) [2600]

Ла Лиганинг энг кўп маош олувчи юлдузлари эълон қилинди! [2394]

Месси ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин [2308]

Англияда ким энг кўп маош олади? Футболчилар ва мураббийлар рўйхати [1932]

Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқларда танқидлар остида: У Н’Голо Кантега нисбатан ҳурматсизлик қилдими? (+Видео) [1883]

Элдор Шомуродов ўзбекистонлик футболчилар нима учун РПЛда камайганини тушунтирди [1622]

Холанд «Барселона» учун кутишга тайёр: У агентига музокараларни тўхтатишни буюрди [1619]

«Реал Мадрид»нинг шорт-листидан 7 нафар ярим ҳимоячи ўрин олган [1606]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик