Бугун Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасининг ташкил бўлганига 50 йил тўлибди. Ўзбек футболининг ривожланишига муносиб ҳисса қўшган ушбу жамоанинг биз воҳалик футбол мухлислари учун ҳурмати жуда баланд. Чунки ушбу жамоа ўзбек футболининг шонли тарихини бошлаб берганлардан биридир.
Ўзбекистон футбол тарихида биринчилардан бўлиб ташкил этилган жамоа бугун шонли ярим асрлик тўйини кенг нишонламоқда.
"Нефтчи" жамоасининг миллионлаб ўз мухлисларига эга эканлиги ҳам эътиборга лойиқ. Айниқса, жамоада кўп йиллар давомида меҳнат қилиб келаётган отахон мураббий Юрий Вазгенович Саркисяннинг биз футбол ишқибозлари ўртасида ҳурмати жуда баланд.
Ушбу мутахассис қўлостида жуда кўплаб футболчилар етишиб чиқди ва ҳозир ҳам етишиб чиқмоқда. У кишининг, айниқса , "Нефтчи" жамоасига бўлган содиқлигини тан олмай иложимиз йўқ. Яшанг Юрий Вазгенович! Биз ўз ўрнида "Нефтчи" мухлисларини ўз жамоасига бўлган меҳрини ва ҳўрматини ҳам эътироф этиш жоиз деб ҳисоблаймиз. Биз футбол ишқибозлари бошқа-бошқа жамоаларга мухлислик қилсакда, уларнинг байрами биз футбол ишқибозларининг ҳам хурсандчилигимиздир.
Фурсатдан фойдаланиб, "Нефтчи" футбол клубини, Юрий Вазгеновични ҳамда жамоанинг барча ишқибозларини бугунги катта шодиёна билан самимий муборакбод этамиз. Уларга аввало соғлик-саломатлик, узоқ умр, келгуси фаолиятларига каттадан-катта зафарлар тилаймиз!
Байрамингиз қўтлуғ бўлсин АЗИЗ ФАРҒОНАЛИК ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ!
Қашқадарёлик футбол ишқибозлари номидан voha.uz сайти