Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Кожо Жоэл – «Динамо»нинг 2023 йилги энг яхши ўйинчиси

Баҳо:
+ | -

«Динамо» ПФК матбуот хизмати 17 йиллик анъанасини давом эттириб, 2023 йилги мавсум якунларига кўра мухлислар ўртасида сўровнома ўтказиб, жамоанинг 2023 йилдаги энг яхши ўйинчисини аниқлади.

«Динамо» жамоаси бу йил Про лигадан Суперлигага йўлланма олди ва Ўзбекистон кубогида ҳам яримфиналгача етиб келди. Овоз бериш якунларига кўра, жамоа тўпурари Кожо Жоэл энг кўп – 1552та овоз билан (73 фоиз) «Динамо» жамоасининг 2023 йилдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди. У Про лигада 17 ўйинда 12та гол, Ўзбекистон кубогида эса 4та гол киритди.

Бутун мавсум давомида барқарор ўйин кўрсатган самарқандлик ҳимоячи Салим Мустафоев 378та овоз (17 фоиз) билан 2-ўриндан жой олган бўлса, марказий ҳимояда ишончли ўйинлари билан мухлислар эътирофига сазовор бўлган Хуршидбек Убайдуллаев 335та овоз (15 фоиз) учликни якунлаб берди.

Кейинги ўринлардан Францис Нарх (265та овоз), Баҳодир Насимов (250та овоз), Дилшод Раҳматуллаев (249та овоз), Коике Юдаи (230та овоз) жой олган.

Маълумот учун, 2007 йилдан буён мавсум якунларига кўра, «Динамо»да «йил ўйинчиси» аниқланиб келинмоқда. Лауреатлар билан танишинг:

«Динамо»нинг «йил футболчиси» номинацияси ғолиблари:

2007 йил – Фарҳод Тожиев
2008 йил – Илёс Қурбонов
2009 йил – Баҳодир Насимов
2010 йил – Илҳом Юнусов
2011 йил – [Дэвид Ония]
2012 йил – Иван Нагаев
2013 йил – Андрей Мельничук
2014 йил – Андрей Мельничук.
2015 йил – Камолиддин Мурзоев.
2016 йил – Амиржон Сафаров.
2017 йил – Жасур Азимов.
2018 йил – Акмал Холмуродов.
2019 йил – Ботирали Эргашев
2020 йил – Дамир Темиров
2021 йил – Шоҳрухбек Абдураҳмонов
2022 йил – Марат Бикмаев
2023 йил – Кожо Жоэл

«Динамо» ПФК матбуот хизмати.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 22:54, 31.10.2023.
Ўқилди: 1112 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.