"Манчестер Юнайтед" "Челси" марказий ҳимоячиси Трево Чалоба учун курашга киришмоқчи. Бу ҳақда Британия матбуоти хабар бермоқда.
"Челси" мураббийлари Чалобага ишонч билдирмаяпти. Трево 2024 йилнинг январида жамоасини ўзгартириши мумкин.
"Кўклар" футболчиси учун номзодлар кўп. "Манчестер Юнайтед"дан ташқари, "Ньюкасл", "Рома", "Бавария", "Боруссия Дортмунд" ва "Интер" ҳам Чалобани ўз сафига қўшиб олмоқчи.