«Катта дубулға» турнирларининг икки карра финалчиси, дунёнинг олтинчи ракеткаси грециялик Стефанос Циципас Парижда (Франция) «Мастерс» туркумига кирувчи турнирнинг учинчи босқичига йўл олди.
Иккинчи давра учрашувида Циципас 6:3, 7:6 (7:4) ҳисобида жаҳоннинг 19-ракеткаси, 23 ёшли канадалик Феликс Оже-Альяссимни мағлуб этди. Канадалик теннисчи ўтган ҳафта Базелдаги турнирни ютган эди.
Теннис баҳси 1 соат 51 дақиқа давом этди. Циципас бир марта эйс амалга оширди, иккита қўш хатога йўл қўйди ва тўртта брейкпоинтдан иккитасини муваффақиятли амалга оширди. Оже эса тўққизта эйс, учта қўш хато ва еттитадан битта брейкпоинтни амалга оширди.
Париждаги турнирнинг чорак финалига чиқиш учун Циципас Александр Зверев (Германия, 10) – Уго Хумберт (Франция) учрашуви ғолиби билан жанг қилади.