Илкай Гюндоган «Реал»дан учралган мағлубиятдан сўнг жамоадошларига билдирган танқидларини тушунтирди.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона»нинг 28-октябрь куни «класико»даги мағлубиятидан сўнг Гюндоган жамоадошларининг муносабатидан норозилигини билдирганди:
«Мен бу ерга бундай учрашувларда мағлуб бўлиш учун келганим йўқ. Кийиниш хонасида кўпроқ ғазабни кўришни истардим».
Хабар қилинишича, «кўк-анорранглилар» раҳбарияти ва мураббийлар штаби ярим ҳимоячининг танқидини жамоа учун фойдали деб қабул қилган.
El Partidazo хабарига кўра, «Барселона» машғулотларидан бирида Гюндоган ўз сўзларини футболчиларга тушунтириб берган.
Германиялик ярим ҳимоячининг таъкидлашича, «Манчестер Сити»да жамоанинг муваффақиятсиз ўйинларидан сўнг бундай танқидлар одатий ҳол сифатида қабул қилинган.
Қайд этилишича, «Барселона» футболчилари Гюндоганнинг тушунтиришларини қабул қилган.