Француз матбуотининг ёзишича, "ПСЖ" клубининг январь ойидаги трансфер ойнаси учун устувор вазифаси ҳимоянинг чап қанотидаги футболчини қўлга киритиш бўлади. Бу парижликлар бош мураббийи Луис Энрикенинг илтимоси.
"Наполи"нинг чап қанот ҳимоячиси Матиас Оливейра асосий номзод сифатида кўрилмоқда. 26 ёшли футболчи 20 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Ҳозирда "ПСЖ" чап қанотда Лука Эрнандесни эгаллаб турибди. Нуну Мендеш жароҳат олган.