Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Родриго "Реал" билан узайтирилган шартнома ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Родриго "Реал" билан шартномани узайтириш борасидаги ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.

"Худога, оиламга, дўстларимга, мухлисларга ва клуб билан алоқадор барчага раҳмат айтаман. 2021 йилдан 2028 йилгача "Реал Мадрид" сафидаман. Олдинда бизни жуда кўп ҳикоялар кутиб турибди. "Реал", мен сени севаман!" — деб ёзди футболчи ижтимоий тармоқда.

22 ёшли бразилияликнинг янги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Аввалги келишув муддати 2025 йилда якунига етарди.

Родриго 2019 йилдан бери "Реал"да ўйнаб келмоқда. Ўшандан бери у "Қироллик клуби" таркибида 179 та ўйин ўтказиб, 39 та гол урган ва 33 та голли узатмани амалга оширган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 100 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 10:40, 03.11.2023.
Ўқилди: 980 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.