Кириш Регистрация
31/05 19:00 Сурхон 1-0 Сўғдиёна
31/05 19:30 ОКМК 1-0 Металлург
02/06 00:00 Боруссия Д - Реал Мадрид
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

УЕФА бундан буён Европада йилнинг энг яхши футболчисига бериладиган совринни топширмайди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

УЕФА «France Football» ва «Lequipe» журналлари билан боғлиқ бўлган «Олтин тўп»ни топшириш маросимини ташкил қилувчи Groupe Amaury компаниясининг ҳамкори бўлди, дейилади иттифоқ расмий сайтида.

«УЕФА лойиҳага ўзининг футбол тажрибасини олиб келади, шунингдек, глобал тижорат ҳуқуқларини тарғиб қилади ва ҳар йили мукофотлар тўпламини ташкил қилади. Бундан ташқари, эркаклар ва аёллар футболи бўйича йилнинг энг яхши мураббийлари учун янги мукофотлар қўшилади, бу уларнинг жамоалари муваффақиятига қўшган бебаҳо ҳиссасини таъкидлайди.

Барча жорий мукофотлар рўйхати сақланиб қолади, унга эркаклар учун «Олтин тўп», аёллар учун «Олтин тўп», «Копа» соврини (21 ёшгача бўлган энг яхши футболчи), «Яшин» соврини (энг яхши дарвозабон), Герд Мюллер кубоги (энг яхши тўпурар) каби мукофотлар киради. Ўтган мавсумнинг энг яхши эркаклар клуби мукофоти, мавсумнинг энг яхши аёллар клуби мукофоти ва Сократ мукофоти (инсонпарварлик ишлари учун) ҳам сақланиб қолади», - дейилади УЕФА баёнотида.

Қайд этилишича, Groupe Amaury «Олтин тўп» бренди эгаси бўлиб қолади ва овоз беришни назорат қилишда давом этади. УЕФА бундан буён Европада йилнинг энг яхши футболчисига совринни топширмайди.

«Олтин тўп» 1956 йилдан бери «France Football» томонидан ҳар йили топширилиб келинмоқда. 2023 йилдаги соврин соҳиби «Интер Майами» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси бўлди.

Киритилди: 15:51, 03.11.2023.
Ўқилди: 1817 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.