"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳужумчиси Энди Коул Антонини танқид қилди.
“Антони мени ақлдан оздиради. Ҳаммамиз унинг чап оёқда ўйнашини биламиз, шунинг учун агар сиз марказий ҳужумчи бўлсангиз, яқин масофада ҳеч қачон пас олмаслигингизни биласиз. Менимча, Антони етарлича гол урмайди ва жамоадошларига имконият яратмаяпти.
Унга қараб, сиз ўйлайсиз: "Нима беряпсан?" Улар унга жуда катта пул сарфлашди, мураббий уни қўллаб-қувватлади - бу унга жуда қийин эди.
Агар мен Расмус Хёйлунднинг ўрнида бўлганимда "Манчестер Юнайтед"га қараган бўлардим ва бу ерда нимадир юта оламанми, деб ўйлаган бўлардим. Ҳужумчига имконият яратмайдиган жамоада ўйнасанг, кейинги имконият қачон келади, деб бошингни қотирасан.
Вақт ўтиши билан, агар Хёйлунд Антони билан ўйнашда давом этса, унга: "Вазият яратинг, мен яхши югураман", дейди" - деди Коул.
Антони жорий мавсумда “Манчестер Юнайтед” сафида бирорта ҳам гол ура олмади. У собиқ севгилисига нисбатан жинсий тажовуз қилгани учун вақтинчалик дисквалификация туфайли бир нечта ўйинларни ўтказиб юборди.
"Қизил иблислар" ўтган ёзда Антони учун 85,5 миллион фунт тўлаган эди.