ProSports Management агентлигининг Осиё бўлими бошлиғи Қаҳҳор Мўминов ўз мижози Аббосбек Файзуллаевга «армиячилар» жамоаси ишонч билдиргани учун ЦСКАдан миннатдор эканини айтди.
«Мен клубдан ўзбекистонлик ёш йигитга ишонгани учун жуда миннатдорман. Биз раҳбарият билан биргаликда барча кейинги қадамларни бирга қўямиз.
Ўша Зайнутдиновнинг ҳикояси Аббосни янада кўпроқ меҳнат қилишга ундаши керак. Файзуллаевга Португалия чемпионатининг кучли клуби қизиққан эди.
Голландиядан таклиф бўлди, лекин у ерда 21 ёшгача бўлган футболчилар учун энг кам маош тўлашлари бизга мос келмади.
Бунинг устига, Туркия Суперлигасининг барча етакчи клублари биз билан мулоқот қилишди. Қолаверса, Яқин Шарқдан бир неча киши», — дея Мўминовнинг сўзларини келтиради Спорт24.