Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Тимур Кападзе: «Файзуллаев Европанинг кучли чемпионатларидан бирида ўйнашга етарли иқтидори бор»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 24-тури доирасида «Нефтчи» устидан қозонилган ғалабадан кейин «Олимпик» устози Тимур Кападзе фикрларини билдириб ўтди.

— Жамоамизни ғалаба билан табриклайман. Йигитларим яхши ўйин кўрсатишди, улар ғалабага ҳақли эди деб ҳисоблайман. Бу бизга керакли уч очко эди. Чунки жамоада босим бор эди. Ўйин осон бўлмади. «Нефтчи» ҳам кучли жамоалигини билган ҳолда тайёрландик. Ғалабадан хурсандман. «Нефтчи» ҳам тажрибали жамоа, яхши ўйин кўрсатишади. Бу футбол, балки, пенальтидан гол урилганида, ўйин бошқачароқ кетарди. Аммо биз биринчи бўлимданоқ яхши ўйин намойиш қилдик. Биз учун бундай ўйинлар катта ишонч беради.

— «Олимпик»нинг асосий фигуралари — Абдурауф Бўриев ҳамда Жасур Жалолиддинов. Агарда улар ўйинда қатнашмайдиган бўлишса, Сизда қандай вариантлар бўлади?
— Бугун Бўриев ўйнамади. Унинг ўрнида бўлган футболчилар эса вазифаларини бажара олишди. Ҳа, қаердадир камчиликлар бўлди, нималардир ўхшамади. Баъзи ҳолатларда «Нефтчи» имконият бермади. Жасур индивидуал кучли футболчи, қайсидир эпизодларда яхшироқ ҳаракат қилади. Лекин бизда жамоавийлик асосий ўринда туради. Турли хил вазиятларга тушиб қолсак, уларнинг ўрнига тушадиган футболчилар ҳам бемалол ўйнаб кета олади.

— Биринчи бўлимда жамоа кучли прессинг қилди. Лекин якуний зарбалар кўнгилдагидек бўлмади.
— Ўйинни назорат қилиб, вазиятлар яратишга ҳаракат қилдик. «Нефтчи» ҳам осон жамоа эмас, 5-3-2 тактикасида ўйнайдиган рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш исталган жамоага қийинчилик туғдиради. Рақибларнинг ҳимояда кўпчилик бўлганлиги сабабли ҳужумда ишларимиз доим ҳам ўхшамади. Шукр-ки, бир эпизодимиздан гол урдик, бундан хурсандмиз. Биринчи бўлимда ҳам имкониятларимиз, зарбаларимиз бўлди, лекин ноаниқ ўйнадик. Бироқ асосийси — ғалаба.

— «Олимпик» жамоасидан келажакда нималарни тасаввур қилсак бўлади?
— Ушбу жамоа нима сабабдан ташкил қилинганлигини яхши билсангиз керак. Футболчиларга катта ўйин амалиёти, тажриба бериш учун тузгандик. Уч йил олдин тузилган жамоада ҳар йили ўзгаришлар бўлди. Айрим етакчилар бошқа жамоаларга ўтишди, бу йил ҳам ўзгаришлар бўлди. Жасур ва Иброҳимни ҳисобга олмаса, бошқа футболчилар ўз жамоаларида деярли ўйин амалиётига эга бўлмаётганди. Уларни ўстиришга ҳаракат қилдик. Терма жамоа учун ҳам кўпчилик бўлгани яхши. «Олимпик» ўтган уч йилда ушбу вазифани бажара олди. Жамоада кўзга кўринган футболчилар айни дамда Суперлиганинг бир қанча жамоаларида ўйнашмоқда. Бундан хурсандман. Термага ҳам энг кучли футболчиларни чақирамиз. Жамоадаги кейинги йил режаларини эса кейинчалик қараймиз. Чунки апрель ойида бизда расмий турниримиз бор. Насиб бўлса, Олимпиада ҳам бўлади. Режаларни мавсум якунида раҳбарият билан тузиб чиқамиз.

— Иккита саволим бор: Россия чемпионатида Аббосбек Файзуллаев ҳақида нима дейсиз? Фарғоналик мураббий сифатида бугун мухлислар сизнинг жамоангизни олқишлаб кузатиб қўйди.
— Аббос фақатгина мени эмас, бутун ўзбек футболини хурсанд қиляпти. Яхши даражада ўйнамоқда, жамоанинг асосий таркиб футболчиси сифатида етакчилардан бири бўлиб олди. Уйда дадам ҳам унинг ўйинларини хурсанд бўлиб томоша қиляптилар. Россиядаги экспертлар билан ҳам гаплашиб турибмиз, улар ҳам Аббосбекнинг ўйинларидан ҳайрон. Бундай гавдаси билан тўп учун курашларда ҳам, бошқа ҳолатларда ҳам яхши ўйин кўрсатмоқда. Шу орқали у жамоасининг натижаларига катта ҳисса қўшмоқда. Шундай легионерлар Ўзбекистоннинг репутациясини кўтармоқда. Буни билган ҳолда футболчилар ҳам яхши ўйнашмоқда. Аббосбекда Европанинг кучли чемпионатларидан бирида ўйнашга етарли иқтидори бор.

Бугун мухлислар жамоаларини етарли даражада қўллаб туришди. Бугунги олқишлашдан кейин биз ҳам хурсанд бўлдик. «Нефтчи»ни мухлислари нафақат ўзларининг жамоалари, футболни яхши кўришади. Балки ўйинимиз билан, балки ҳаракатларимиз билан уларнинг меҳрини қозондик. Уларга катта раҳмат айтаман. «Нефтчи» жамоаси ҳам мухлисларини катта ғалабалар билан хурсанд қилишларини тилаб қоламан.

Манба: fcolympic.uz
Киритилди: 22:52, 03.11.2023.
Ўқилди: 2834 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.