Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

«Нефтчи»нинг 50 йиллиги нишонланди

Баҳо:
+1 | -

Фарғона шаҳридаги муҳташам “Тож-маҳал” ресторанида “Нефтчи” жамоасининг 50 йиллиги ва янги йил байрами бўлиб ўтди. Ресторанга кириб борар эканмиз саҳна тўғрисида катта арча ва “НЕФТЧИ” 50 ёшда” деган ёзув турарди. Тантанада “Нефтчи” мураббийлари ва ўйинчилари билан бирга Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи раҳбарлари, вилоятимиз чемпион спортчилари, вилоят ҳокими Шухрат Мадаминович Ғаниев, мухлислар ва бир қатор меҳмонлар қатнашдилар. 

Кечани Фарғона нефтни кайта ишлаш заводи директори очиб берди. Директор сўзга чиқар экан, “Нефтчи” жамоасини 50 йилдаги ютуқлари билан фахрланиб гапирди ва Юрий Вазгеновичга миннатдорчилик билдириб, бундан кейин ҳам жамоага барча шароитлар яратиб берилишини айтди.

Шундан кейин табрик навбати “Нефтчи” бош мураббийи Юрий Вазгенович Саркисянга берилди. Вазгенович барчани байрам билан қутлар экан, “Нефтчи” ҳамиша совринли ўринлар учун курашишини айтиб ўтди ва тантанага келган меҳмонларга ўз қўли билан совғалар тарқатиб чиқди.

Вилоят ҳокими Шухрат Мадаминович Ғаниев сўзга чиқар экан, у аввало Юрий Вазгеновичга алоҳида миннатдорчилик билдирди ва мураббий Вазгенович шаънига илиқ гаплар гапирди. Ҳоким “Нефтчи” учун барча шароитларни яратиб беришини ва кейинги мавсумда чемпионлик учун курашишини айтганда, барча қарсак чалиб вилоят ҳокимини олқишлади. Шу ўринда Юрий Вазгенович вилоят ҳокимига “Нефтчи” футболчилари ва мураббийлари дастхати туширилган футбол тўпи ва бир қатор эсдалик совғаларини топширар экан, бу сизга “Нефтчи”ни доим эслатиб турсин деб қўшимча қилди.

Шундан сўнг бир қатор кўнгилочар дастурлар ва қўшиқчиларни чиқишлари йиғилганларни хурсанд қилди. Тадбирда барчани кайфияти аъло даражада эди, айниқса Юрий Вазгенович грузин рақсига мароқ билан ўйинга тушгани унга футболчиларнинг ҳам қўшилгани байрамга ўзгача руҳ баҳш этди.

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 10:11, 31.12.2012.
Ўқилди: 5528 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.